19:28 07 Декабр 2016
Эфир
Автоцистерна MAN. Архия суръат

“Ўзтрансгаз” махсус автомобиллар сотиб олади

© Sputnik/ Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
48 0 0

Аҳолини қиш пайти газ билан таъминлаш учун, компания қушимча автоцистерналар сотиб олади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. "Ўзтрансгаз" махсус техника ва суюқлаштирилган табий газ ташиш учун автоцистерналар сотиб олиш бўйича икки йирик шартномани имзолади. Шартномалар "Ўзтрансгаз" ва Самарқанд автомобил заводи ўртасида Isuzu махсус автомобиллари сотиб олиш бўйича ва "Ўзтрансгаз" ҳамда JV MAN Auto-Uzbekistan билан автоцистерналар харид қилиш борасида тузилди. Компания вакили Sputnik ка хабар беришича.

Нархи эълон қилинмаган шартномалар бўйича, 43 MAN автоцистерналари ва 63 Isuzu махсус автомобиллари сотиб олиш кўзда тутилган.

“Биз JV MAN Auto-Uzbekistanга шартнома бўйича тўловни амалга оширдик. MAN аллақачон ташувчи автомобилларни таёрлаб бўлган, ҳозирги пайтда эса уларга цистерналар таёрламоқда. Барча техникани еткизиб беришнинг охтирги муддати — 2015 йилнинг 1 декабри”, — деди компания вакили.   

Ушбу техника сонини кенгайтириш, аҳолини ва ижтимоий секторни қиш палласида суюқтирилган газ билан таъминлаш. Ҳозирги кунда компания республика бўйича 942,34мингдан зиёд хонадонларни суюқтирилган газ билан таъминламоқда.

Аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида “Ўзтрансгаз” охирги йилларда 45 газ тўлдирувчи станцияларни ишга туширди, 209 газ баллон тарқатиш хизмат кўрсатиш марказларини ишга туширди, суюқтирилган газ ташиш учун 222 дона вагон-цистерна ва 58 авто цистерналар сотиб олинди.   

Фақат ўтган йил давомида компания 31 MAN автоцистерналари ҳамда 55 Isuzu махсус автомобиллари сотиб олишди.

Ундан ташқари аҳолини узулуксиз газ билан таъминлаш учун, “Ўзкимёсаноати” билан 60 махсус вагон-цистерналарни ижарага олиш бўйича шартнома тузилди. Ушбу махсус вагонлар газни ишлаб чиқарувчи заводлардан аҳолига еткизиб беришга хизмат қилади.

2018 йилда Ўзбекистон суюқтирилган газ ишлаб чиқарувчи янги завод қурилишини якунлайди. Ушбу завод қиймати 212 миллион доллар, қуввати йилига 350 минг тоннагача суюқтирилган табиий газ ишлаб чиқариш.

Асосий мавзулар