16:57 11 Декабр 2016
Эфир
Смартфон Android One. Архив суръат

Ўзбекистонда Android One смартфонини ишлаб чиқарилади

Google
Иқтисод
Ҳавола олиш
99 0 0

Google Ўзбекистон бозорини энг тез ривожланаётган ва чет эл сармоялари учун энг маъқул деб топди.

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Artel компанияси октябрда Google смартфонларини ишлаб чиқара бошлайди, деб хабар берди gazeta.uz  

Android One смартфони Google инженерлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, энг замонавий технологияларни ўзида мужассамлаштирган.

Хусусан, смартфон замонавий Qualcomm Snapdragon 410 номли тўрт ядроли 64-битли процессор, Adreno 306 видео процессор билан жиҳозланади. 
Оператив хотира ҳажми 2 Гб, ўрнатилган флеш-хотира ҳажми 16 Гбни ташкил қилади. Асосий фотокамера 13 Мега пиксел, олди фотокамера 5 Мпиксел. Экран — 5 дюмли, 1280 х 720 нуқтага эга бўлиб Gorilla Glass 4 билан ҳимояланган. Алоқа сифати эса — LTE, яъни 4чи авлод уяли алоқа тезлигида ишлаши мумкин.

Смартфонда Андроид дастурининг энг янги, Android 5.1.1 Lollipop нусхаси ўрнатилган бўлиб, унга икки йил давомида автоматик янгилаш ҳуқуқи берилади. 

Artel компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган смартфонларга, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш тизими ҳам йўлга қўйилади.

АҚШнинг Google компанияси вакиллари 2015 йилнинг февралида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб ушбу мамлакатлар бозорларини ўрганиб чиқишди. Июл ойидан бошлаб Google Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни бошлади.

 

Асосий мавзулар