16:52 08 Декабр 2016
Эфир
Шартнома тузиш. Тадбиркорлик. Архив сурат

Ҳокимиятлар қошида тадбиркорлар учун кўп хизматли марказлар очилади

© Pixabay/ antonin77
Иқтисод
Ҳавола олиш
54 0 0

Ушбу Ягона Ойна марказларида Тадбиркорлар керакли ҳужжат ва рухсатномаларни олишлари мумкин.

 

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Туман ва шаҳар Ҳокимиятларида Октябр ойидан бошлаб биринчи кўп хизматли  марказлар ишга тушади, Газета.uz хабарига асосан.  

Замонавий марказлар тадбиркорларни рўйхатга олиш муассасалари асосида тузилади. Вазирлик, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотларда ҳозир ишлаётган Ягона Ойна марказлари йил охиригача ёпилади. Ушбу чоралар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарори билан белгиланган.

Ушбу чоралар тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш ва уларни ойдинлаштиришга қаратилган. Ушбу янги марказларда тадбиркорлар керакли ҳужжатларнинг кўпини расмийлаштиришлари мумкин.

Кўрсатиладиган хизматлари орасида бино таъмирлашга рухсат олиш, коммунал алоқаларни улаш, давлат рўйхатидан ўтиш ва улгуржи савдо лицензияси олиш  кабилар бор. Бундан ташқари Ягона Ойна марказларида тадбиркорлар учун муҳим бўлган яна бир неча ҳужжат ва маълумотларни бир жойдан олиш мумкин.

Вазирлик ва бошқа ташкилотлар қошида олдин амал қилган Ягона Ойна тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш марказлари келаси йилнинг 1 январидан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади. Ундан ташқари ушбу ташкилотларга Ягона Ойна хизматига мурожаат қилган тадбиркорларни ўз ҳузурларига таклиф қилиш маън этилади.

“Тадбиркорларни рўйхатга олиш, лицензия ва бошқа рухсатномалар беришнинг қонун томонидан белгиланган тартибига ўзгартиришлар киритиш ва ҳар хил бюрократик тўсиқлар қўйиб, хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига халал бериш умуман таъқиқланади”, — дейилган қарорда.

Янги Ягона Ойна марказлари Давлат Интерактив хизматларининг ягона порталига ва давлат муассасалари аро электрон алоқа тизимига уланади.

Октябр ойида ушбу марказлар экспериментал тарзда Қорақалпоғистон ва Тошкентда ишлай бошлайди. Ноябр ўрталарида уларнинг сони янада кўпаяди.

“Ягона ойна” марказларининг қулайлиги дунёнинг кўп мамлакатларда тан олинган. Энди ушбу тизим Ўзбекистонда ишлай бошлайди. “Ягона ойна” тизими тадбиркорлар ва фуқаролар барча керакли хизматларни бир жойдан олишга мўлжалланган.

РИА Новости http://ria.ru/world/20151005/1296951883.html#ixzz3ngGOINt0

 

Асосий мавзулар