Ўзбекистон ҳаво йўлларига солиқ тўлаш муддатини узайтиришга рухсат берилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЎзбекистон ҳаво йўлларининг Боинг 767-300 самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Боинг 767-300 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукуматнинг ушбу қарори, миллий авиакомпания томонидан олинган кредитлар бўйича вақтида тўлов ўтказиш зарурати билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил тўртинчи чорагида миллий авиакомпанияга қўшимча фойда солиғи ва мулк солиғи тўловлари муддатини узайтиришга рухсат берди, Sputnik мухбири хабарига кўра.

Ҳукумат ушбу чорак давомида тўланиши керак бўлган солиқни 2016 йилда бўлакларга бўлиб тўлашга рухсат берди. Шу билан бир вақтда, компания Ўзбекистон аэропортларида авиация керосини қуйишдан оладган фойда солиғидан бутунлай озод қилинди.  

Олдин ушбу маблағлар Нафақа фондига, Республика йўл фонди, шифохоналар, лицей, коллеж ва ўрта мактабларни ремонт ва реконструкция, ҳамда қайта жиҳозлаш фондларига ўтказилар эди.

Экспертлар фикрига кўра, ушбу қарор биринчи навбатда учиш техникаси учун олинган кредитларни ўз вақтида тўлаш мақсадида қабул қилинган. 2016 Компания иккита энг янги Boeing 787 Dreamliner самолёти сотиб олади.

Ундан ташқари ушбу йилнинг биринчи ярмида компания даромади бироз камайди. Бунга бир қанча сабаблар бор, улар орасида глобал бозордаги умумий беқарорлик, Россияда Доллар ва Евро курсининг кескин ўсиши натижасида ушбу йўналишида йўловчилар оқимининг камайиши ва бошқа бир қатор сабаблар.  

Компания учун қўшимча даромад манбаи, Навоийда очиладиган интермодал логистик хаббўлиши мумкин.

* йўловчилар ва юкларни тақсимлаш, узоқ йўналишларга учувчи самолётларга хизмат кўрсатиш нуқтаси, франкфурт аэропортига ўхшаган

 

Янгиликлар лентаси
0