08:16 24 Сентябр 2017
Эфир
Пахта қабул килиш пункти. Архив сурат

Бангладеш Ўзбекистон пахтасининг энг йирик харидори

© Sputnik/ Георгий Зельма
Иқтисод
Ҳавола олиш
106 0 0

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хабарига кўра ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари аввалгидек - Бангладеш, Хитой, Жанубий Корея ва Эрон бўлиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Тошкентда ўтаётган XI Халқаро ўзбек пахта ярмаркасида сўзга чиқаркан Cotton Outlook халқаро агентлиги  бошқарувчи директори Рей Батлер Бангладеш Ўзбекистон пахтасининг 30%ни сотиб олиб энг йирик харидор эканлигини таъкидлади.

Экспертнинг сўзларига қараганда бутун дунёда пахта истеъмоли камайиб бормоқда. Бугунги кунда пахтанинг асосий истеъмолчиси, йилига 1 млн тоннадан ортиқ пахта қайта ишлаётган — Хитой.

“Ўзбекистон пахтасининг сифати юқори ва нархи мақбул бўлганлиги учун Бангладешдаги корхоналар томонидан талаб катта. Охирги вақтларда ушбу мамлакатда тўқимачилик саноатининг илдам ривожланиши натижасида пахта хом-ашёсига талаб катта”,  — деди Батлер.

Экспертнинг сўзларига қараганда етиштирилаётган пахта толасининг 40% республика ичида қайта ишланмоқда. Бу эса беш йил аввалгидан икки баробар кўп. 2020 йилда ушбу кўрсаткични 60% га  еткизиш кўзда тутилган.

Охирги 10 йил давомида Бангладеш республикаси тўқимачилик дунёсида Хитойдан кейин иккинчи ўринга чиқди. Бугунги кунда Бангладешда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий ҳажми Хитой пахта маҳсулотнинг 80% га тенглашди. Устига устак Бангладешда пахта маҳсулотлари бозори йилига 10-15 %га ўсиб боормоқда.

Cotton Outlook 80 йил давомида пахта етиштириш соҳасида маълумот йиғиш ва уни анализ қилиш билан шуғуллананди. Ташкилот раҳбари ва ходимлари пахта савдоси соҳасида ҳеч қанақа шахсий қизиқишга эга эмас. Охирги 40 йил давомида компания жаҳон бозорида таклиф қилинаётган пахта толаси нархлари индекси — Cotlook A Index ни ҳисоблаш ва чоп этиш билан шуғулланади.

Асосий мавзулар