08:34 27 Июн 2017
Эфир
RAVON янги автомобил бренди тақдимот маросими. Архив сурат

Ravon автомобиллари Белоруссияда 2016 йилда сотувга чиқарилади

© Sputnik/ Евгения Новоженина
Иқтисод
Ҳавола олиш
11411

Олдин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилагн автомобиллар Белоруссияда Daewoo бренди остида сотувга чиқарилган эди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. GM-Uzavtosanoat маҳсулотлари янги бренд остида Белоруссия бозорига 2016 йилда сотувга чиқади, Autoban.by портали хабарига кўра.

2016 йилдан бошлаб Белоруссия автомобилчиларига яхши таниш бўлган Daewoo Nexia ва Daewoo Matiz автомобиллари ўринига Ravon автомобиллари сотила бошлайди.

Янги моделлар қатори Ravon R2 — қайта ишланган Швероле Спарк,  Ravon R4 – Шевроле Кобалтнинг бир тури, Ravon Gentra (Шевроле Лачетти) ва номи ҳали номаълум янги 4wd кроссовердан ташкил топган.  

Белоруссиядаги расмий дистрибютер омборларда қолган Daewoo русумли автомобилларни чегирма билан сотиш эълон қилинди. Ravon автомобиллари Белоруссияда неча пул туриши ҳали номаълум, лекин уларнинг нархи мақбул бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз яқинда Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Ravon автомобиллари тақдимот маросими Москвада бўлиб ўтганди. Ravon Россия бозорида олдин Daewoo ва Chevrolet брендлари остида сотилган автомобиллар сегментидан ўрин олади.

 

Асосий мавзулар