16:06 22 Ноябр 2017
Эфир
Тоғ-бойитиш комбинати. Архив сурат

2016 йилда Саутбайда тоғ-кон мажмуаси қурилиши бошланади

© Sputnik/ Евгений Биятов
Иқтисод
Ҳавола олиш
54 0 0

Саутбай кони Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган бўлиб, у ерда руда заҳиралари 4млн тонна, улардан вольфрам моддаси заҳираси 17 минг тонна деб баҳоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2016 йилнинг иккинчи ярмида Саутбайда нархи 100 миллион бўлган тоғ-кон мажмуаси қурилишини бошлайади, Sputnik мухибири хабари асосида.

Ушбу конда қазиш ва қайта ишлаш ишлари билан Uz-Kor Tungsten Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси шуғулланади. Uz-Kor Tungsten Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси (49% сармоя) ва Жанубий Кореядан Shindon Resources (51% сармоя) компаниялари томонидан ташкил қилинган.

“Мажмуа юқори киймат ва талабга эга бўлган вольфрам маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маҳсулот тўлиқ экспортга жўнатилади. 2015 йилнинг охиригача молиялаш жараёнини бошлаш учун, лойҳанинг техник ва иқтисодий асослаш якунланади”, деб хабар берди Shindon Resources директори Ан Жэ Енг Sputnik мухбирига.    

2016 йилнинг биринчи ярмида қўшма корхона қазишга лицензия олиб банклардан маблағ жалб қилиш билан шуғулланади.  Йилнинг иккинчи ярмида тоғ-кон мажмуаси қурилиши бошланади.

Ан Жэ Енгнинг сўзларига қараганда, керакли инфрақурилмалар нархи алақачон маълум бўлган. Электр билан таъминлаш иншоотлари – 10 млн доллар, чучук сув билан таъминлаш иншоотлари – 15 млн доллар, газ қувури – 2,5 млн доллар, деди у.   

Саутбайда қазиш ишлари биринчи бўлиб бошланади, кейин Бургут ва ундан кейин Сагинкан бўлимларида қазиш ишлари олиб борилади.

 

Асосий мавзулар