Nexia ва Gentra Қозоғистонда энг бозори чаққон автомобиллар рўйхатидан жой олди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишRAVON автомобил бренди таыдимот маросими
RAVON автомобил бренди таыдимот маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Hyundai Elantra энг кўп сотилган автомобиллар ўнлигида Nexia ва Gentraга ўрин бўшатиб берди

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Сотилган янги автомобиллар сони Қозоғистонда Сентябр ойида 25%га ошиб, 8316 донани ташкил қилди, Қозоғистон автобизнеси ассоциацияси хабарига кўра.

Биринчи ўринда LADA Priora, одатда у бешинчи ўринда бўлар эди, иккинчи ўринда Hyundai Accent, учинчи ўринда Volkswagen Polo Sedan, тўртинчи Kia Rio, кейин Renault Duster ва Logan, LADA Largus, LADA Granta ва Nexia, Gentra.

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга келсак, сентябр ойида уларнинг барчаси энг оммавий автомобиллар қаторидан сиқиб чиқарилди.  

Ассоциация тарқатган пресс-релизга қараганда, мамлакат иқтисодидаги мураккабликлар ва нархлар ошишига қарамасдан, сотилган автомобиллар сони август ойига қараганда ошди.

 

Янгиликлар лентаси
0