16:09 22 Ноябр 2017
Эфир
Нефт қазиб олиш ускунаси. Архив сурат

Eriell Ўзбекистонда 60 та нефт ва газ қудуғи қуради

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Иқтисод
Ҳавола олиш
140 0 0

“Ўзнефтегазқазибчиқариш” АК вакили Тошкентда ўтказилган Халқаро Саноат ярмаркасида тендер ғолибининг Ўзбекистон бозорида тажрибаси катта деди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. “Ўзнефтегазқазибчиқариш” АК вакили хабарига кўра, Eriell халқаро нефтсервис гуруҳи, Ўзбекистоннинг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги жойлашган нефт конларида 63 та янги қазиб олиш қудуғи қуриш тендерида ғолиб чиқди.

Олдинроқ “Ўзбекнефтегаз” АК 2016-2018 йилларда мамлакатнинг жануби ва шарқида жойлашган, ишлаб турган нефт конларига 486 миллион доллар сармоя киритиши хабар берилган эди. Хусусан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган, умумий нархи 480 млн доллар бўлган, 63 та янги қазиб олиш қудуғи қуриш тендери эълон қилинган эди.  

Лойҳа шу қаторда, Андижон, Қашқадарё ва Cурхондарё вилоятларида жойлашган 40 нефт қудуқларида, ер қатламини радиал ёришни ҳам кўзда тутган. Ушбу ишларнинг умумуий қиймати 6 миллион долларни ташкил қилади.

“Ўзбекнефтегаз” олдинроқ 2015-2019 йилларда Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳасини ривожлантириш лойҳасини ишлаб чиққанди. Ушбу лойҳани амалга ошириш 2020 йилга келиб мамлакат шартли ёнилғи заҳиралари ҳажмини 468,7 млн тоннага (365 млрд кубометр табий газ газ ва 31,7 млн тонна суюқ ёнилғи) еткизиши керак.

Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтегаз" МХК қазиб олиш қуввати йилига 70 млрд тонна газ ва 8 млрд тонна суюқ углеводород маҳсулотларини ташкил қилади. Охирги икки йил мобайнида қазиб олинган углеводород маҳсулотлари ҳажми эълон қилинмаган.

 

Асосий мавзулар