08:33 27 Июн 2017
Эфир
Бурғулаш қурилмаси. Архив сурат

"Волгабурмаш" Ўзбекистон бозорида ўз улушини икки баравар оширади

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Иқтисод
Ҳавола олиш
3611

Корхона Ўзбекистоннинг нефт ва газ қазиб олиш соҳаларига турли хил бурғулаш исканалари еткизиб беради.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россиянинг "Волгабурмаш" корхонаси ушбу йилда Ўзбекистонга экспортини икки мартадан зиёдга оширмоқчи, корхона вакилининг Sputnik мухбирига берган хабарига кўра.

Унинг сўзларига қараганда ҳар йил корхона Ўзбекистонга 4-5 миллион долларлик маҳсулот еткизиб беради. Келаси йилда ушбу кўрсаткични 10-15 миллион долларга еткизиш кўзда тутилган.

“Бизда ўзбек бозорига қизиқиш катта, чунки у ерда имкониятлар жуда кенг. Олдин Ўзбекистонлик корхоналар билан воситачилар орқали ишлардик, энди бўлса, тўғридан-тўғри мунособат қуриш ниятидамиз”, — деди у.

Корхона Ўзбекистонга углеводородлар қазиб олиш қудуқлари учун турли хил бурғулаш  исканалари еткизиб беради. Ўтган йили 3,5 минг дона турли хил исканалар еткизиб берилганди. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, республикадага “Ўзбекнефтгаз” корхоналарини асбоб-ускуна билан таъминлайдиган “Ўзташқинефтгаз” корхонаси билан бир неча йилдан бери амал қилаётган шартнома бор.  

“Соҳанинг етакчи корхоналари бўлган – Навоий ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатлари билан алоқа ўрнатиш режалаштирилган. Бизнинг ускуналаримиз Хитойникига қараганда, бир қатор сўзсиз имтиёзларга эга, ўйлайманки, бу албатта ўзбекистонлик ҳамкорларни қизиқтиради,” – деди суҳбатдош.

Ўзбекистон бозорига чиқиш учун ҳозир жуда қулай вақт, чунки рублнинг қадри тушиб кетиши ва доллар нархи ошиши Россия маҳсулотларининг рақобатбардорлигини сезиларли даражада оширди. Бошқа мамлкакат маҳсулотларининг нархи ошган пайтда, бизнинг нархларимиз пасайди, деди компания вакили.

 

Асосий мавзулар