16:08 22 Ноябр 2017
Эфир
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида. Архив сурат

Ўзбекистонда 2015 йилда 1135 озиқ-овқат корхонаси очилди

© Sputnik/ Алексей Даничев
Иқтисод
Ҳавола олиш
28 0 0

Ушбу йил давомида соҳада ўсиш кузатилди. Ундан ташқари маҳсулот умумий ҳажмида кичик бизнес улуши кўпайди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2015 йилнинг тўққиз ойида озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми 10 трлн. сўмдан ошди. Бу эса ўтган йилга кўрсаткичга қараганда 16,7 %га кўп, дейилган республика статистика қўмитаси хабарида.

Хусусан, шакар ишлаб чиқариш 1,5 баравар, балиқ – 14%, гўшт-сут маҳсулотлари – 12,5 %, сабзавот – 4,2 %, спиртли ичимликлар – 4 %, вино маҳсулотлари – 3,3 %, ёғ-мой маҳсулотлари – 1,2 % га ошди.

Маълумотларга қараганда, ўсиш асосан пойтахт корхоналарида содир бўлган. Тошкент  шаҳрида – 24,3 % Тошкент вилоятида – 20,8 % ва Самарқанд вилоятида – 13,3 %.

Соҳада кичик бизнес улуши 13% га ошиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида 63,2 % ини ташкил қилди.   

 

Асосий мавзулар