Туркия автомобилсозлик саноати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

© UzAutoЎзавтосаноат компанияси стенди
Ўзавтосаноат компанияси стенди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида меҳмонлар Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналарига ташриф буюрадилар ва бизнес форумда қатнашадилар.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik.  Туркиянинг савдо-иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга 9 — 12 ноябр кунлари ташриф буюради, Туркия элчихонаси матбуот хизмати хабари асосида.

Туркия Иқтисодиёт вазирлиги Экспорт бош бошқармаси бошлиғи Вейсел ПАРЛАК бошчилигидаги автомобилсозлик соҳаси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон автомобилсозлик саноати вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Ушбу ташриф доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Гранд Мир” меҳмонхонасида семинар ва бизнес форум ўтказилади.

Делегация аъзолари СамАвто, MAN қўшма корхонаси, GM Powertrain корхоналарига ташриф буюрадилар ва AUTO & PARTS UZBEKISTAN 2015 кўргазмасига ҳам ташриф буюришни режалаштирганлар.

 

Янгиликлар лентаси
0