08:39 27 Июн 2017
Эфир
Мева ва сабзавотлар. Архив сурат

Ўзбекистон Германияга тўқимачилик маҳсулотлари ва мева еткизиб беради

© Flickr/ Ken Flottman
Иқтисод
Ҳавола олиш
56 0 0

Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтган Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашида эълон қилинди. Учрашувда Германиянинг 50дан ортиқ корхонаси вакиллари қатнашди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон корхоналари Германияга тўқимачилик ва кимё саноати маҳсулотлари ва мева экспорт қилмоқчи, деб хабар берди “Жаҳон” АА.  

Германия бизнес тузилмалари вакиллари Ўзбекистонбилан ҳамкорликнинг истиқболи катта эканлигини таъкидлашди. CLAAS компанияси бошқармаси вакили Ян Морнинг сўзларига қараганда, Германя делегациясининг ташрифи – ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш белгисидир.

Морнинг сўзларига қараганда, Германия делегацияси Тошкент Халқаро Сармоя форуми бошланишини сабрсизлик билан кутмоқда. Ушбу форум узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради.  

Ўтган йил мобайнида Германия билан савдо-сотиқ 16% га ошиб 685 миллионни ташкил қилди.  Ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг ҳозирги даврига қадар 400 миллионни ташкил қилди. Охирги 15 йил давомида Германия Ўзбекистон иқтосодиётига 800 миллион доллар сармоя киритди.

 

Асосий мавзулар