16:09 22 Ноябр 2017
Эфир
Жанубий Корея Республикаси байроғи. Архив сурат

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг 24 корхонасида давлат улушини сотиб олади

© J. Patrick Fischer
Иқтисод
Ҳавола олиш
70 0 0

Тегишли шартномалар Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида имзоланди. Форумда 30 мамлакатдан 200 компания вакиллари қатнашди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пайшанба куни Корея Республикасининг Саноат, савдо ва табиат заҳиралари вазирининг биринчи ўринбосари билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон давлат корхоналарини хусусийлаштиришда қатнашишини муҳокама қилди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Жанубий Корея делегацияси Тошкентда 5-6 ноябрда бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумига қатнашиш учун келди. Тадбирнинг асосий вазифаси – хусусийлаштириш дастурига киритилган, Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарини тақдим этиш ва уларнинг улушини чет эллик сармоядорларга сотиш. Форумда дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан 200дан ортиқ корхоналари қатнашди.

“Халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган 24 шартнома ва меморандумларни томонлар юқори баҳолашди. Ушбу шартнома ва меморандумлар нефт ва газ, кимё, электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ва инфрақурилма соҳаларидаги давлат корхоналарининг умумий нархи 220 млн долларга тенг бўлган акцияларини сотиб олишни кўзда тутган”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.  

Ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти республикада, чет эллик сармоядорларга сотувга мўлжалланган  68 корхонасини белгилади. Ушбу рўйхатга “Навоийазот”нинг 49%, “Фарғонаазот”нинг 48,05%, икки янги ташкил қилинган қишлоқ хўжалик машинасозлик корхонасининг 49%, “Қизилқумцемент”нинг 35,9 %, “Инвестстрой”нинг 60% акциялари киритилди. Ундан ташқари республикадаги икки банкнинг бошқарувчи пакет акциялари ҳам сотувга чиқарилди.

Асосий мавзулар