00:57 23 Ноябр 2017
Эфир
Олтин заҳиралари. Архив сурат

Ўзбекистон уч ёқлама профицит эвазига олтин заҳиралари ҳажмини оширди

© Sputnik/ Виталий Безруких
Иқтисод
Ҳавола олиш
30801

Ҳозир олтин заҳиралари ҳажми республиканинг 24 ойлик импорт қийматини қоплаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Охирги 10 йил ичида Ўзбекистон ўзининг олтин заҳиралари ҳажмини оширда ва ялпи ташқи қарзи қийматини камайтирди, дейди республика молия вазирлиги вакили.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда, олтин заҳиралари ҳажми 24 ойлик импорт қийматига тенг, ташқи қарз бўлса ЯИМнинг 16%ни ташкил қилмоқда. Ундан 8% давлат қарзини ташкил қилиб унга хизмат кўрсатиш учун бюджет харажатларининг 1 фоиздан кам қисми ишлатилмоқда.

Бундай кўрсаткичлар, республиканинг эҳтиёткорона ва чуқур уйланган ташқи қарз олиш сиёсати эвазига эришилган. Ушбу сиёсат 3 тамоилдан ташкил топган.

“Биринчидан, Ўзбекистон истеъмол кредитлари олмайди, яъни ейиш учун пул қарз олмайди. Иккинчидан, агар тўлиқ ва ўз вақтида қайтариб беришга ишонч бўлмаса — қарз олинмайди. Учинчидан, кредитлар фақат асосий, саноат ва ижтимоий инфрақурилмаларни ривожлантириш ва иқтисоддаги стратегик масаларларни ҳал қилиш учун сармоя сифатида жалб қилинади”, — деди Молия вазирлиги мутахассиси.  

Ўзбекистон сиёсатининг яна бир моҳияти шундаки, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидан ташқари, давлат томонидан жалб қилинган кредитларнинг барчаси ўзини қоплаш учун керак бўладиган пул маблағларини ўзи яратади.

Ундан ташқари, кўп йиллар давомида Ўзбекистон бюджети уч ёқлама профицит билан ёпилмоқда. Авваломбор бу давлат бюджети профицити, жорий ҳисоб профицити ва тўлов баланси профицити. Тўлов баланси профицити, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёти фондига айлантирилган эди.

2014 йилдан бери республиканинг ички қарзи нолга тенг, капитал ва активлари ҳар йили 30%га ўсмоқда. Республика банклари кредит портфелида молия ҳажми 70% ни ташкил қилмоқда.

 

Асосий мавзулар