08:44 27 Июн 2017
Эфир
Бетон ишлаб чиқариш ишлари. Архив сурат

Туркия компанияси Ўзбекистонда қиймати 225 млн $ бўлган цемент заводи қуради

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Иқтисод
Ҳавола олиш
36801

Янги корхона йилига 1,5 млн тонна портландцемент ишлаб чиқаради. Бу ушбу соҳадаги Туркиянинг биринчи йирик лойҳаси эмас.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Туркиялик Dal Engineering Group корхонаси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида янги цемент заводи қуради, корхона вакилининг хабарига кўра.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган жума куни, Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида Dal Engineering Group ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати цемент заводи қуриш ҳақида меморандум имзоладилар.

Янги заводнинг тахминий нархи 225 млн долларни ташкил қилади. Ушбу маблағнинг 90 млн ни Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди ажратади, 24,4 млн ни Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ва яна 110 млн маблағни мамлакатдаги тижорат банкларидан кредит сифатида жалб қилиш режалаштирилган.  

2018 йилда ишга туширилганидан кейин, завод йилига 1,5 млн тоннагача портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Бу цемент ишлаб чиқариш бўйича Туркиянинг Ўзбекистондаги биринчи йирик лойҳаси эмас. 2014 йилнинг март ойида Dal teknik makina tigaret ve sanayi A.S концорциумининг аъзоларидан бири Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводини ишга туширди. Лойҳанинг умумий нархи 114 млн. доллардан ошди.

Ҳозир ушбу заводда кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Цемен ишлаб чиқариш линияси йилига 760 минг тоннадан 1 млн тоннагача еткизиш кўзда тутилган. Технологик линияни кенгайтириш 2016 йил сентябрида тугатилиши керак. Кенгайтиришн нархи 35,8 млн долларни ташкил қилди.

Маҳсулот нархини арзонлаштириш мақсадида Жиззах вилоятидаги "Тимирязевское II" ганч конини ўзлаштириш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда заводга ганч Бухородан темир йўл орқали олиб келинади. Коннинг аниқланган заҳираси 1,1 млн тоннани ташкил қилади.  

 

Асосий мавзулар