16:07 22 Ноябр 2017
Эфир
ОАО Лукойл президенти Вагит Алекперов. Архив сурат

ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда барча лойҳаларини белгиланган муддатда бажаради

© Sputnik/ Виталий Белоусов
Иқтисод
Ҳавола олиш
7210

Ислом Каримов Россиянинг нефт ва газ компанияси раҳбари билан учрашувда белгиланган лойҳаларни амалга ошириш муддатини ва келажакдаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сешанба куни ЛУКОЙЛ раҳбари Вагит Аликперов билан белгиланган лойҳаларнинг амалга оширилиш жараёни ва муддатини муҳакама қилди, президент матбуот хизмати хабарига кўра.

Каримов ЛУКОЙЛнинг Ўзбекистон нефт ва газ соҳасидаги фаол ҳатти-ҳаракатига юқори баҳо берди. Компанияниг Ўзбекистондаги умумий сармоя миқдори 5 миллиард доллардан ошди.   

ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда уч лойҳа устида ишламоқда – Қандим – Ҳаузак – Шади, Жануби-Ғарбий Ҳиссор ва Орол денгизининг Ўзбек қисмида халқаро консорциум таркибида геологик разведка ишлари олиб бормоқда.

Биринчи икки лойҳа доирасида ЛУКОЙЛ маҳсулотни бўлиб олиш шарти билан ишлайди ва 2020 йилга қадар 18 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирган, сармоялар ҳажмини эса 8 миллиард долларга еткизини режалаштирган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда қазиб олинган газ миқдори 30 миллиард кубометрдан ошди.     

“ЛУКОЙЛ, албатта, Ўзбекистон нефт ва газ секторида амалга оширилаётган сармоя лойҳалари доирасида, ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўлақонли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашини таъкидлади —деб таъкидлади Аликперов", —дейилган матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, ҳозир ЛУКОЙЛ Қандим газ ишлаб чиқариш заводи қурилишини бошлади. Ушбу завод энг замонавий технологиялар асосида қурилмоқда, бу эса унга келажакда, йилига 8 миллиард кубометр газни чуқур қайта ишлаш имконини беради. Алекперовнинг сўзларига қараганда, 2018 йилда ишга тушириладиган ушбу лойҳани амалга ошириш, 2015 – 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодни диверсификация қилиш ва Ўзбекистон саноат базасини кенгайтиришга қаратилган, иқтисодни ислоҳот қилиш давлат дастури асосида, амалга оширилмоқда.

Суҳбат давомида, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг келажакдаги муҳим йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Асосий мавзулар