08:34 27 Июн 2017
Эфир
Божхона текширув пунктидаги юк машиналари, Архив сурат

Янги Божхона кодекси иқтисод ривожланишининг муҳим тамойили

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Иқтисод
Ҳавола олиш
23721

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янги Божхона кодексини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Кеча янги, такомиллаштирилган Божхона кодекси Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан иккинчи ўқишда тасдиқланди, парламент матбуот хизмати хабари асосида.

Янги Божхона кодексига, хусусан, «Ички истеъмол бозори учун қайта ишлаш» термини киритилди. Бунинг мазмуни шундан иборатки, қайта ишлаш учун олиб кирилган хом ашёларга божхона тўловларини тўлашда енгиллик киритилди. Бу эса тадбиркорларни тайёр маҳсулот ўрнига хомашё олиб келиб Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга имкон беради.

“Ушбу режим ташқи иқтисодий алоқа субъектларига ишлаб чиқариш учун керак бўладиган хом ашёни имтиёзли шартларда олиб келиш ҳуқуқини беради”, — дейилган хабарда.  

Янги Божхона кодексига киритилган ўзгаришлардан яна бири, бу олиб киритилаётган юклар ва автомобиллар ҳақида тўлиқ маълумотни божхона текширув пунктига олдиндан интернет орқали юбориш имконияти. Бундан мақсад, божхонада расмийлаштириш учун керак бўладиган  вақтни қисқартириш.

Божхонадан ўтаётган юклар ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот олдиндан юборилган бўлса, юкларни расмийлаштириш учун 1 соат вақт керак бўлади. Ҳозир, юк ташувчи ушбу маълумотларни фақат чегарада тақдим этиши керак ва божхона кўригидан ўтиш 10 соатдан кўп вақт олиши мумкин.

Эски Божхона кодекси 1997 йилда қабул қилинган бўлиб у ҳозирги кун талабларига жавоб бермас эди.

Асосий мавзулар