Россияда Ил-114 самолёти ТМЗ планерлари асосида ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Сергей Гавриленко / Медиабанкка ўтишИл-114-100 самолёти
Ил-114-100 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нижний Новгороднинг “Сокол” авиация заводига Ил-114 самолёти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 1,5-1,7 млрд рубл керак бўлади. Тошкент авиазаводи маҳсулоти асосида ишлаб чиқарилган энг биринчи самолётлар 2019 йилда пайдо бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин 9 ноябр куни Ил-114 самолёти асосида, яқин маҳаллий йўналишларга мўлжалланган самолёт ишлаб чиқаришга киришилганини маълум қилган эди. Биринчи самолётлар Нижний Новгороднинг “Сокол” авиация заводида ишлаб чиқарилади.

Вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда “Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш “Сокол” заводига 1,5-1,7 млрд рубл керак бўлади. <…> Заводни қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ёрдам бериш имконияти бор”.  

Россия президенти Приволжск региондаги вакили Михаил Бабичнинг сўзларига қараганда Нижний Новгород авиация заводида барча керакли шароитлар бор: бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари ва ушбу ишни бажаришга қодир малакали мутахассислар.   

“Ташқи ишлар вазирлиги ва Бирлашган Авиация корпорацияси томонидан Ўзбекистонлик ҳамкасабаларимиз билан музокаралар олиб борилмоқда. Улардан мақсад, Тошкент авиация заводидаги ярим таёр самолётларни сотиб олиш. Бундан мақсад 2019 йилда, биринчи самолётлар Россия авиалинияларида пайдо бўлиши”, — деди Бабич.

"Биринчи Ил-114 самолётлари Тошкент авиация заводи планерлари асосида ишлаб чиқарилиши мумкин, Тошкент авиация заводида бешта сотилмаган планерлар бор", — деганди Илюшин авиация комплекси бош конструктори Николай Таликов. 

Ил-114 турбовинтли самолёт Илюшин конструкторлик бюроси томонидан 1980 йиллар охирида ишлаб чиқарилган эди. Самолёт яқин маҳаллий масофаларга учиш учун мўлжалланган. Очиқ манбаалар хабарига кўра 20дан ортиқ самолёт қурилган. Кейинроқ ушбу самолётнинг бир неча фуқаро ва ҳарбий авиация модификациялари ишлаб чиқарилган эди.

Ўтган йилнинг август ойида Владимир Путин ҳукумат вакиллари, Мудофаа вазирлиги ва Приволсжск округидаги президент вакилига Ил-114 самолётининг ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг иқтисодий истиқболларини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолашни топширган эди. Экспертлар фикрига кўра, самолёт сезиларли даражада ўзгартиришлар киритишни талаб қилади: хусусан унинг двигатели ва барча радиоэлектрон ускуналарини янгилаш керак бўлади. 

Янгиликлар лентаси
0