Ўзбекистон Россияга Ил-114 самолётлари учун учувчилар тайёрлашга ёрдам беради

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишИл-114 йўловчи самолёти
Ил-114 йўловчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учувчилар таёрлаш соҳасида Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Россия авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилишга таёр.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво Йўллари россия авиакомпанияларига Ил-114 самолётлари учун экипаж тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр, компания ўқув-тайёрлов маркази ходими хабарига биноан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Владимир Путин ҳукумат вакиллари, Мудофаа вазирлиги ва Приволжск округидаги президент вакилига Ил-114 самолётининг ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг иқтисодий истиқболларини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолашни топширган эди. Мутахассислар фикрига кўра, самолёт двигатели ва радиоэлектрон ускуналари янгиланганидан сўнг фойдаланилиши қилиниши мумкин.

Россия ҳукумати ушбу самолётни Нижний Новгород шаҳрининг “Сокол”авиация заводида ишлаб чиқаришга қарор қилди. Ил-114 самолёти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 1,5-1,7 млрд рубл маблағ керак бўлади. Бутунлай янги самолёт ишлаб чиқариш учун эса бундан камида 30 баравар кўпроқ маблағ керак бўлган бўларди.

Унинг сўзларига қараганда самолёт ишлаб чиқариш бошланганидан кейин учувчилар тайёраш базасини яратиш учун россия компанияларига 3 йилдан 5 йилгача вақт керак бўлади.

“Россия компаниялари билан ҳамкорлик тажрибаси биз учун қизиқарли. Ушбу турдаги самолётлар учун дунёда ягона full-flight тренажер Ўзбекистонда бор. Унинг кабинаси самолёт кабинаси катталигида яратилган ва оригинал кабинанинг ҳар бир миллиметрини тўлиқ такрорлайди. Унда кутилмаган ҳолатлардаги экипаж ҳатти-ҳаракатини реал шароитга яқинлаштирилган ҳолда ўрганиб чиқиш имкони бор”, – дейди тайёрлов маркази ходими.

Ундан ташқари, Ўзбекистон авиакомпанияси Ил-114 самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича катта тажрибага эга, чунки ушбу самолётлар Ўзбекистон ички йўналишларида 15 йилан бери хизмат қилмоқда. Ҳозир Ўзбекистон Ҳаво Йўллари таркибида 7 та шундай самолёт бор. Улар маҳаллий йўналишларда парвоз қилади.

Ўзбекистоннинг Ил-114-100 самолёти конструкциясига бир қатор ўзгаришлар киритилган. Самолёт Rockwell Collins компанияси авионикаси,  Pratt&Whitney двигателлари ва Hamilton Sundstrand парраклари ва Honeywell қўшимча ускуналари билан жиҳозланган.  

Ил-114-100 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ил-114 самолёти ТМЗ планерлари асосида ишлаб чиқарилади

Ускуналарнинг компакт жойлашиши натижасида, самолёт оғирлигини 430 килограммга камайтиришга муваффақ бўлинди. Натижада, парвоз узоқлиги оширилди. Бундан ташқари, самолёт замонавий автоматик қўниш тизими билан жиҳозланган. Самолёт йўловчилари сони 52 кишини ташкил қилади. 

Ҳозир техник масалалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Собиқ ГАО ТАПОиЧ заҳираларида бир неча самолёт фюзеляжлари ва бошқа кўплаб эҳтиёт қисмлар бор. Россияликлар учун бу жуда қулай. Ҳозир  ушбу эҳтиёт қисмларни сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда”, — деди суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0