05:41 22 Сентябр 2017
Эфир
АҚШ доллари. Архив сурат

Россиядан Ўрта Осиёга пул ўтказмалари 2,5 бараварга камайди

© Sputnik/ Михаил Кутузов
Иқтисод
Ҳавола олиш
32 0 0

Ушбу йилнинг учинчи кварталида Ўзбекистонлик мигрантлар 725 миллион доллар ўтказишди. Ҳар бир ўтказманинг ўртача қиймати 482 долларни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ушбу йилнинг учинчи кварталида Россиядан Ўрта Осиёга пул ўтказмалари 2,5 бараварга камайди, Россия Марказий банки хабарига асосан.

Йилнинг учинчи кварталида, Ўзбекистонлик мигрантлар 725 миллион доллар ўтказишди. Ҳар бир ўтказманинг ўртача қиймати 482 долларни ташкил қилди. Йил бошидан буён Ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан ўз юртларига 1,874 млрд., доллар маблағ ўтказишди.

Ушбу кўрсаткич 2014 йилга қараганда 2,8 бараварга кам. Камайишнинг сабаби меҳнат мигрантлари сони камайиш ва рубл курсининг тушиб кетиши дейилмоқда.

Россия Федерал Миграция хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда Россияда 1,8 миллион Ўзбекистонлик мигрантлар ишламоқда.

Асосий мавзулар