Ўзбекистон ЯИМи 2015 йилда 8%га ўсди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ҳукумат мажлисида 2015 йил якунлари ва 2016 йилда кутилаётган иқтисодий вазият ҳақида сўзлади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон ЯИМи 2015 йилда 8,1 % га ўсди деди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жума куни бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси мажлисида.

Президент сўзларига қараганда, ўтган йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8% га ўсди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 6,8 %га, сармоялар – 9,5 %га ўсди. 2014 йилда ушбу кўрсаткичлар 8,3, 6,9 ва 10,9 %га ўсган эди.    

Президент мамлакат иқтисодига қилинган сармоялар 3,3 миллиард долларни ташкил қилганини, улардан 73 % — тўғридан тўғри чет эл сармоялари эканлигини хабар берди. Ундан ташқари ўтган йилда умумий қиймати 7,2 миллиард доллар бўлган 158 ишлаб чиқариш сармояли лойиҳалар якунланганини таъкидлади.   

2016 йилда республикада ЯИМ ўсиши 7,8 % даражасида кутилмоыда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 6,1 %, корхона асосий капиталига сармоялар миқдори 9,6 % ни ташкил қилиши кутилмоқда. Бюджетнинг асосий қисми ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

Янгиликлар лентаси
0