Пекинда Осиё инфраструктура инвестициялари банки ишга тушди

Oбуна бўлиш
Ташкилотчи мамлакатлар бир вақтда рамзий тугмаларни босиб ОИИБ ишини бошлашди. ХХР президенти Си Цзиньпин ҳам очилиш марисимида қатнашди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Осиё инфраструктура инвестициялари банки (ОИИБ) асосчилари бўлган 57 мамлакат аъзолари расмий равишди уни очишди. Банк президенти вазифаси ўтовчиси этиб Хитойнинг собиқ молия вазири ўринбосари Цзинь Лицюнь тайинланди.

Банк очилиш маросими Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтди. 57 мамлакатдан келган делегация раҳбарлари рамзий тўгмаларни бараварига босиб банк фаолиятини бошлашди. ХХР президенти Си Цзиньпин ҳам очилиш марисимида қатнашди.

Хитой-Ўзбекистон темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади

ОИИБ банки аъзо мамлакатлари молия вазирлари учрашуви Пекинда 2016 йилда ўтказилади. Кейинчалик бундай учрашувлар доимий равишда бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилиши кутилмоқда.  

AIIB (Asian infrastructure investment bank) ни ташкил қилиш ҳақидаги келишув 29 июнда 57 ташкилотчи мамлакатлар аъзолигида имзоланган эди. Банкнинг Директорлар кенгашида энг кўп овоз Хитойга, Ҳиндистонга ва Россияга тегди. Банк бошланғич капитали 50 млрд долларни ташкил қилди. Кейинчалик уни 100 млрд долларга еткизиш назарда тутилган.

AIIB (ОИИБ) ўзи инима?

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва ХХР раҳбари Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги янги тартиб-қоидаларни Россия ва Хитой белгилайди, АҚШ эмас.

Осиё инфраструктурага инвестиция қилиш банки кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, 21 аср учун яратилган. Банк асоси ҳозирги замонда фаолият кўрсатаётган жаҳон тараққиёт банки тажрибасига ва хусусий тадбиркорликка таянган ҳолда фаолият кўрсатади. Унинг ишлаш тамойиллари енгил, маънавий қадриятларга асосланган, коррупциясиз ва атроф муҳитга эътиборли бўлади.

AIIB замонавий билимларга асосланган институт бўлиб, унинг асосий фаолияти Осиё минтақасининг саноат инфрақурилмасини, энергетик қувватини, транспорт ва телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, санитария ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0