Хитой Россияда ва бутун дунёда тезюрар темир йўллар қуради

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтиш"Сапсан" теззюрар поезди
Сапсан теззюрар поезди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой дунёда энг узун тезюрар темирйўл магистралларига (ТТМ) эга мамлакат. Мамакатда уларнинг узунлиги 19 минг км ни ташкил қилади. Хитой "Москва – Қозон" ТТМининг асосий сармоядорлардан бири.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik, Иван Булатов. Хитой 2016 йилда бутун дунёда, жумладан Россияда ҳам, ТТМ қурилиш ҳажмини оширмоқчи, деб эълон қилди “Хитой Темир Йўллари” раҳбари Шэн Гуанцзу.

Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси - Sputnik Ўзбекистон
Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси

Шэн Гуанцзу  нинг сўзларига қараганда “Хитой Темир Йўллари” 2016 йилда чет элларда темир йўл қурилиши соҳасида бир неча шартномалар тузишга ҳаракат қилади. Москва – Қозон” ТТМ лойиҳаси, Лас-Вегас – Лос-Анжелес ТТМ лойиҳаси, Малайзия ва Сингапур орасида ТТМ қурилиши лойиҳаси ва Африка қитъасида ТТМ қурилиши лойиҳаси шулар жумласидан, деб ёзади "Жэньминь жибао" газетаси.

Ҳозирги кунда Хитой Темир Йўллари Хитой-Лаос, Хитой – Таиланд, Сербия — Венгрия мамлакатлари орасида ТТМ қурилишини амалга оширмоқда.

Тезюрар темирйўл магистрали – бу махсус электрлаштирилган темир йўли бўлиб, унда поездлар 200-400 км/соат тезлик билан ҳаракатланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда Россияда бундай йўллар йўқ. Бу соҳада биринчи лойиҳа “Москва – Қозон” ТТМи бўлиши керак. Лойиҳа нархи 1, 068 триллион рублни ташкил қилади. Лойиҳа амалга оширилса поездлар 770 км масофани 11,5 соат ўрнига 3,5 соатда босиб ўтади.

Москва – Қозон ТТМ лойиҳаси Россия ҳукумати томонидан 2016 йил 13 январ куни тасдиқланди. Сармоядорларнинг лойиҳада қатнашиш асосий шартлари 2015 йилда эълон қилинган эди.

Москва – Қозон ТТМига 400 милиард рубл сармоя киритиш ҳақида биринчи бўлиб Хитой эълон қилди. 2015 йилнинг май ойида Россия Транспорт вазирлиги, ОАО “РЖД” ва Хитой ривожланиш ва ислоҳотлар қўмитаси орасида ҳамкорлик шакли ҳақида меморандум имзоланган эди.

Хитой дунёда энг узун ТТМига эга мамлакат, ушбу мамлакатда уларнинг узунлиги 19 минг км.

Хитой-Ўзбекистон темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади

Эслатиб ўтамиз, Хитой Буюк Ипак Йўлини қайта яратиш стратегиясини ҳаётга тадбиқ қилишга қаттиқ киришган. Бу ҳақда 2013 йилда Хитой Халқ Республикаси раҳбари Ли Цзиньпин эълон қилган эди.

Янги Буюк Ипак Йўли стратегияси Хитой ва Ғарбни тезкор боғловчи савдо коридорини ташкил қилишни назарда тутган. Ушбу стратегия савдо ва сармоялар учун тўсиқларни камайтириб, миллий валюталарда ҳисоб-китоб ҳажмини оширишни назарда тутган.

Янгиликлар лентаси
0