06:14 13 Декабр 2017
Эфир
Сабзавот базасидан маҳсулот олиб чиқиш. Архив сурат

Россия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳажмини оширишга келишиб олишди

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Иқтисод
Ҳавола олиш
8210

Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ муддтага мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш дастури ҳақида келишиб олишди.

 

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб беришнинг узоқ муддатли истиқболлари ҳақида келишиб олишди, деб хабар бермоқда Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими директори Артем Цинамдзгвришвили.

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар “Ҳамкорликнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболлари, Россияда Ўзбекистон мева-сабзавотлари еткизиб берилаётган ҳудудларни кенгайтириш ва товарлар еткизиб беришга таёр Ўзбекистон корхоналарга ёрдам кўрсатиш” ҳақида келишиюб олишди.  

2015 йилда Ўзбекистондан Россияга еткизиб берилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 10,6 %га ошиб, Россиянинг умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортида 0,2 % ни ташкил қилди. Импорт қилинган асосий товарлар бу сабзавотлар (31%), мевалар ва ёнғоқ  (24,8 %), алкоголь ичимликлари (13,4 %), тамаки хом ашёси (12,9 %), мева соклари (10,6 %).

 

Асосий мавзулар