05:38 22 Сентябр 2017
Эфир
Фермер хўжалигда сабзавот йиғиш. Архив сурат

2016 йилда 4 млн тонна мева-сабзавотга давлат буюртмаси берилди

© Sputnik/ Виталий Аньков
Иқтисод
Ҳавола олиш
Тошкентда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси (9)
11911

Йил бошида Ўзбекистонда фермерларга мева ва сабзавот етиштириш бўйича давлат буюртмаси бериш ҳақида қарор чиққан эди.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг “Мева сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни тартибга солиш…” ҳақидаги қонунга биноан 2016 йилда Ўзбекистонда мева ва сабзавотларга давлат буюртмаси 4 млн тоннани ташкил қилди, бу ҳақида  "Экономическое обозрение" нашри хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” жорий йилда 2,2 милион тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайт ишлайди. Улардан 360 минг тоннаси республика ичида қишги-баҳорги истеъмол учун сақлашга ва 1,4 миллион тоннаси  экспорт учун мўлжалланган.

Иқтисодиёт вазирлиги расмий хабарига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонда 10 млн тонна сабзавот, 1,8 млн тонна полиз маҳсулотлари, 2,7 млн тонна мева ва 1,6 млн тонна узум етиштирилган.  Охирги маълумотларга ыараганда Ўзбекистондан 600 минг тонна мева сабзавот экспорт қилинган.

Мавзу:
Тошкентда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси (9)

Асосий мавзулар