11:42 21 Август 2017
Эфир
Теҳрон шаҳар кўриниши. Архив сурат

Ўзбекистон ҳаво йўллари Эронга юк рейсларини очди

© Sputnik/ Владимир Федоренко
Иқтисод
Ҳавола олиш
3810

Ушбу йилнинг 29 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Korean Air биргаликда Эронга доимий юк рейсларини амалга оширишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Korean Air авиакомпанияси ушбу йилнинг 29 апрелдан бошлаб Эронга доимий юк парвозларини амалга оширишни бошлайди, Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабари асосида.

Парвозлар Теҳроннинг Имом Ҳумайний халқаро аэропортга Boeing-767-300BCF самолёти ёрдамида бир ҳафтада икки маротаба — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Теҳронга рейсларнинг очилиши Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Дели, Мумбай ва Сеулга юк рейслари амалга оширилаётган «Навоий» халқаро аэропортининг юк ташиш тармоғига муҳим йўналиш бўлиб қўшилади.

Асосий мавзулар