Ўзбекистонда техник мойларни қайта ишлайдиган янги завод ишга туширилди

© RIA NovostiМотор мойлари
Мотор мойлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги корхонанинг ишга туширилиши маросимида Болгария Бош вазири Бойко Борисов иштирок этди. Ушбу лойиҳага киритилган сармоялар умумий ҳажми 30 миллион долларга яқин. Янги заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 40% - экспорт учун ажратилиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Болгария Бош вазири Бойко Борисов ва Ўзбекистон ҳукуматининг Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бугун Тошкентда видео-анжуман тартибида, Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси бўлмиш, техник мойларни қайта ишловчи янги заводни ишга туширишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Корхона очилиш маросимида сўзга чиққан Болгария Бош вазири Бойко Борисов, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва ушбу лойиҳа Болгария ва Марказий Осиё ўртасида ўзига хос кўприк бўлишини таъкидлади.

"Яқин йилларда ушбу регион билан жадал ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз, шу жумладан, мана шундай технологик лойиҳалар эвазига ҳам. Янги заводда 100дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Умид қиламанки, бу икки давлат ҳамкорлигида ишга туширилган охирги лойиҳа бўлиб қолмайди", — деб таъкидлади Борисов.

Янги корхона "Ангрен" махсус индустриал зонасида жойлашган бўлиб, йилига 43 минг тонна ишлатилган мойдан 30 минг тонна мой олиш қувватига эга. Лойиҳага киритилган сармоя — 30 миллион долларни ташкил қилди.

"Бу йиҳа бутун Марказий Осиё бўйича ўзига хос ва ягона ҳисобланади. Биз ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40%ни экспорт қилишни режалаштиряпмиз. Қўшни давлатлар, жумладан, Россия ва Украина давлати компаниялари ҳозирданоқ қизиқиш билдиришмоқда", деб хабар қилди Uz-Prista Recycling  компанияси вакили Отабек Сафоев.

Янгиликлар лентаси
0