Японлар "Москва"ни қайта тикламоқчи

© УзбектуризмТошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонаси
Тошкентдаги Чорсу меҳмонхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент рамзларидан бири бўлган "Чорсу"(собиқ "Москва") меҳмонхонаси тақдири кўпчиликни қизиқтиради. Шу пайтга қадар бу объект борасида бир неча потенциал сармоядорлар билан музокаралар олиб борилган. Айни вақтда Япониянинг "Тойко Инн" компанияси "Чорсу" меҳмонхонасини қайта тиклаш истагини билдирмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Япониянинг Toyoko-Inn компанияси Тошкент шаҳрининг тарихий марказида қад ростлаб турган "Чорсу" меҳмонхонасини қайта тиклаш ва ундан фойдаланиш истагини билдирмоқда, деб хабар қилмоқда "Ўзбектуризм" МАК матбуот-хизмати.

Компанияси.бошқарув раиси К. Моринак бошчилигидаги делегация 12-14 июл кунлари Ўзбекистонда бўлган.

Япониянинг Toyoko-Inn компанияси уч юлдузли бизнес-меҳмонхоналар қуради, Франция, Корея, Филиппин ва Камбожа сингари давлатларда 200 дан ортиқ меҳмонхоналарга эга. Компания, шунингдек, Франкфурт-Майн, Москва, Нью-Йорк, Чикаго ва Торонтода янги меҳмонхоналар қуриш ва мавжуд меҳмонхоналарни қайта тиклаш билан шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1982 йили рус меъмори Владимир Спивак томонидан Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмида қурилган 950 меҳмонга мўлжалланган ва 23 қаватли энг баланд меҳмонхонага дастлаб "Москва" деб ном берилган. Ўзбекистон мустақил бўлгач, меҳмонхона номи "Чорсу"га ўзгартирилган. Қачонлардир одам гавжум бўлган бино анча йиллардан бери бузилиш ҳолатида.

Янгиликлар лентаси
0