Россияга мева-сабзавот еткизиб бериш тизими осонлаштирилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишТерилган помидор ҳосили
Терилган помидор ҳосили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Мева-сабзавотлар ярмаркаси очилиши маросимида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот экспортида воситачилардан қутилиш кераклигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия мева-сабзавот еткизиб бериш тизимини соддалаштириш ҳақида келишиб олишди, бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо вазирлиги хабар берди.

“Яқин кунларда Ўзбекистон-Россия ишчи гуруҳининг мева-сабзавот еткизиб беришга бағишланган мажлиси ўтказиш режалаштирилган. Унда Ўзбекистон мева-сабзавотларининг Россия бозорларига киришини енгиллаштиришга қаратилган чоралар ишлаб чиқиш муҳокама қилинади”, — деб хабар берди ТИАИСВ  вакили. 

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилигидаги делегациясининг 12-14 июлда Ўзбекистонга бўллиб ўтган ташрифи давомида ушбу масалалар ҳақида келишиб олинган.

“Ўзбекистонлик еткизиб берувчиларнинг ҳамда Россия чакана савдо ва логистика компанияларининг аниқ таклифлари асосида масаланинг ечими топилади”, — деди вазирлик вакили.

Ташкентся Международная ярмарка овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Мева-сабзавот экспортида воситачилардан қутилиш керак

Олдин Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кўргазма очилиши маросимида Ўзбекистондан мева-сабзавот еткизиб беришда воситачилардан қўтилиш кераклигини ва еткизиб бериш жараёнига ойдинлик киритиш кераклиги ҳақида келишиб олишган эди. 

Россия томони маълумотига кўра, ўтган йил Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти 10 %га ошган. Айрим маҳсулот турлари 10 % дан ҳам кўпга ошган. Маҳсулот экспорти ҳажми янада ўсишига халал бераётган омиллар сифатида, томонлар юк ташувчиларнинг юқори нархлари, Россия божхона ва карантин назоратининг узоқ вақт талаб қилиши ва маҳсулотни кичик партиялар билан олиб келишнинг самарасизлигини таъкидлашди.

Янгиликлар лентаси
0