Дори олиб кириш тартиби енгиллаштирилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМедикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте
Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” ҳақидаги қонунга Ўзбекистонда кам учрайдган касалликлар учун 129 дори олиб кириш тартибини осонлаштириш ҳақида ўзгаришлар киритилди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Биринчи навбатда кам учрайдиган касалликларни даволаш учун керак бўладиган дорилар рўйхатига яна 129 дори киритилди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабари асосида.   

“129 та халқаро-патентга эга бўлмаган дорилар рўйхатини тасдиқлаш келажакда уларга муҳтож бўлган аҳолини ушбу камёб дорилар билан таъминлаш имконини беради”, — деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Вазирлик вакили айтишига қараганда, 2016 йилнинг бошида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритилиб, у ердаги кам учрайдиган касалликларни даволаш учун керак бўладиган камёб дорилар рўйхати тўлдирилган.

“Ушбу, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мамлакатга махсус дорилар олиб келиш имкони пайдо бўлди”, — деди Тиббиёт вазирлиги вакили. Унинг сўзларига қараганда, қонунга киритилган ўзгаришлар Ўзбекистонга камёб дориларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш имконини яратди.

Ўзбекистонда 100 минг аҳоли сонига 10тадан кам аниқланган касалликлар кам учрайдиган  касалликлар ҳисобланади. Ушбу касалликлар рўйхатига лимфа ва қон яратувчи тўқималарда пайдо бўладиган хавфли шишлар, гемофилия, лепра, синдром Вильсона-Коновалова ва аъзо ва тўқималар трансплантациясидан кейинги ҳолатлар киради.

Янгиликлар лентаси
0