Тошкентдан Бухорога - 3,5 соатда

Oбуна бўлиш
Бухоро – Самарқанд поезд йўли электрлаштирилганидан кейин, тезюрар поездлар Тошкентдан Бухорога йўловчиларни 3,5 соатда олиб боради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Яқин кунлар ичида тезюрар поездлар Тошкентдан Бухорогача 3,5 соатда етиб борадиган бўлади, деб хабар бермоқда Nuz.uz саҳифаси.

Нашр хабарига кўра, айни дамда Самарқанд Бухоро орасида темир йўлни электрлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Темир йўлнинг Навоий ва Бухоро бўлаги қайта таъмирдан чиқди. Энди поездлар ушбу йўлдан 160 км/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин. Мароқанд — Навои йўналишида эса 140 км янги поезд йўли қурилди. Поезд йўли қурилиши билан бир вақтда станциялар, пиёдала ўтиш жойи, кўприк ва йўл ўтказгичларҳам қуриб битказилди. Қурилган иншоотларнинг умумий ҳисоби 220тани ташкил қилди.

Темир йўлининг Самарқанд – Бухоро бўлаги электрлаштирилганидан кейин, тезюрар поездлар ушбу йўлдан ҳаракатланиши мумкин. Узунлиги 620 км бўлган  масофани поездлар 3 соату 30 минутда босиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 22 июнида Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ишга туширилган эди. Мамлакатда темир йўли хизматларига бўлган эҳтиёж катта. Бугунги кунда темир йўли орқали 70 % юклар ва 60% йўловчилар ташиб ўтказилади,  “Афросиаб” поезди хизматларидан 1 миллиондан ортиқ киши фойдаланган.

Янгиликлар лентаси
0