Наманганда янги насос станцияси ишга тушди

© Nuz.uz"Кизил Равот-2" Наманган вилоятидаги янги насос станцияси
Кизил Равот-2 Наманган вилоятидаги янги насос станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги "Кизил Равот-2" насос станцияси 135 минг оила ва 2,5 минг фермер хўжаликларини сув билан таъминлайди. Қиймати 13 млн бўлган ушбу лойиҳа япония-британия қўшма корхонаси томонидан амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Наманган вилоятида "Кизил Равот-2" номли янги насос станцияси ишга туширилди. Ушбу станция 135 минг аҳоли уйлари ва 2,5 минг фермер хўжаликларини сув билан таъминлаши керак, Nuz.uz портали хабарига асосан.

Нашр хабарига кўра, ишга туширилган гидроиншоот 17,8 минг гектар суғориладиган ер майдонларни сув билан таъминлайди, бу эса Катта Наманган каналидан суғориладиган 32 минг ер майдонларида сув етишмовчилик муаммосини ҳам қилади.

"Кубота Корпорейшн — Ортекс Инвестментс ЛТД.",  Британия ва Япония консорциуми томонидан амалга оширилган  ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 13 млн долларни ташкил қилди. Хусусан, насос станциясига тўрт насос ўрнатилиб, улар 10 кубометро сувни 58 метрга кўтариш қувватига эга. Фарғонада лойиҳаларни амалга ошириш бўлими бошлиғи Рахмонали Ёқубовнинг сўзларига кўра, ушбу насос станцияси, 3 млн киловат электр энергияси тежаш имконини беради ва эски станцияга қараганда 20% самаралироқ.

Янгиликлар лентаси
0