11:05 23 Август 2017
Эфир
Отражение логотипа Google. Архивное фото

Google Россия Антимонополия хизматини судга берди

© AFP / li xin
Иқтисод
Ҳавола олиш
7011

Ариза 2 сентябрь куни топширилди. Бу Googleнинг ФАХ устидан арбитраж судларига бўлган учинчи мурожаати.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. АҚШнинг Google компанияси Россия Федерал антомониполия хизмати (ФАС) устидан Москва Арбитраж судига ариза топширди, суд материалларига асосан.

Ариза 2 сентябрь куни топширилди. Суд ушбу ариза бўйича ҳали текширишни бошламади. Бу Googleнинг ФАХ устидан арбитраж судларига бўлган учинчи мурожаати.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Россиянинг етакчи интернет қидирув портали Яндекс, Федерал антомонополия хизматидан Googleнинг Андроид мобил операцион тизимида олдиндан ўрнатилган дастурлар сиёсатини, Россия антимонополия қонунчилиги нуқтаи назаридан текшириб кўришни сўраган эди. Яндекс айтишига қараганда, Google ўзининг етакчи ролидан фойдаланиб, Android операцион тизимида ўзи ишлаб чиққан дастурларга имтиёз бермоқда.

ФАХ буни текшириб монополияга қарши қонунлар бузилаётганлиги аниқлаган ва Googleга ушбу камчиликларни бартараф қилишга муҳлат берган эди. Google бунга жавобан ФАХга қарши икки марта судга муроаат қилган, лекин судлар корпорация давосига рад жавоби берган эди.

2016 йилнинг 11 августида ФАХ Google корпорациясига, аниқланган қонунбузарликларни белгиланган муддатда бартараф қилмагани учун, Россия монополияга қарши қонунларига кўра, белгиланган тартибда, 438 млн рубл жарима солди.

Асосий мавзулар