17:26 18 Август 2017
Эфир
ОАО Газпром бошқармаси раиси Алексей Миллер. Архив сурат

Миллер: “Турк оқими” Юнонистон чегарасига чиқиши мумкин

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Иқтисод
Ҳавола олиш
132 0 0

Россия ва Туркия “Турк оқими” орқали 2019 йил охирига қадар Туркияга газ еткизиб бериш ва денгиз орқали юнонистон чегарасига чиқишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия ва Туркия “Турк оқими” газ ўтказгичини Юнонистон чегарасига чиқиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида журналистларга Алексей Миллер хабар қилди.  

“Ҳа ушбу газ ўтказгични турк-юнон чегарасига олиб чиқиш ниятимиз бор”, — деди Миллер, журналистларнинг “Турк оқими” Европагача етиб бориши мумкинми деган саволига жавобан.

Айни дамда “Газпром”  Болгарияга газ ўтказгич қуришни режалаштираётгани йўқ. “Гап фақат денгиз орқали Россиядан Туркияга газ ўтказгич қуриш ҳақида кетмоқда”, — деб аниқлик киритди “Газпром” раҳбари.

Бироз олдин, Россия энергетика вазири Александр Новак “Турк оқими” бўйича шартнома 2-3 ой давомида таёрланиши мумкин, биринчи қувур ва биринчи газ Туркияга 2019 йил охирига етиб бориши режалаштирилган, деб хабар қилган эди.

Асосий мавзулар