Москвадаги кўргазмада ўзбек текстил корхоналари 200 млн долларлик шартнома имзолайди

© Текстильлегпром-2016"ТЕКСТИЛЬЛЕГПРОМ" кўргазмаси
ТЕКСТИЛЬЛЕГПРОМ кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазмада Ўзбекистон тўқимачилик бозоридаги 90дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этади. Республика корхоналарининг миллий кўргазма стенди 800 квадрат метрга яқин майдонни эгаллайди ва Ўзбекистон енгил саноатининг улкан салоҳият ва имкониятларини намойиш этади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон корхоналари бугун Москвада бошланган "Текстильлегпром-2016" (Текстильенгилсаноат-2016) кўргазмасида Россия ва бошқа хорижий мамлакатларга маҳсулот етказиб бериш бўйича 200 миллион доллардан ортиқ миқдордаги шартномалар имзолашни кўзда тутмоқда, деб хабар берди “Ўзбекенгилсаноат” АЖ вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Кўргазмада Ўзбекистон тўқимачилик бозоридаги 90дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этади. Республика корхоналарининг миллий кўргазма стенди 800 квадрат метрга яқин майдонни эгаллайди ва Ўзбекистон енгил саноатининг улкан салоҳият ва имкониятларини намойиш этади.

"Ўзбекистонлик текстил ишлаб чиқарувчиларининг бундай халқаро миқёсдаги тадбирда иштирок этишлари кутилган эди. Зеро бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорга хом ашё етказиб берувчидан тайёр маҳсулот етказиб берувчига айланиб бориш асносида тўқимачилик саноати билан шуғулланувчиларни ўзига тортувчи “оҳанрабо марказ” мақомини олмоқда", — деди жамият вакили.

Ўзбекистон енгил саноат корхоналарининг мазкур тадбирда қатнашишлари ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг ички ва халқаро ҳамкорларнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берувчи экспорт салоҳиятини ривожлантириши, келгуси йиллар учун ишончли ва мустаҳкам иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш учун замин яратишига маҳаллий экспертларнинг ишончи комил.

Ўзбек матолари - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда иккита тўқимачилик кўргазмаси очилди

Бундай хулосага келиш учун сабаблар етарли. Кўплаб хорижий импорт компаниялари, йирик савдо тармоқлари, ритейлерларнинг вакиллари Ўзбекистоннинг миллий стендига ташриф буюриш таклифини бажонидил бажонидил қабул қилдилар. Бу ерда кўришга арзигулик маҳсулотлар кўплаб топилади, чунки бугунги кунда мамлакатнинг текстиль саноати экспорт учун калава ипдан тортиб тайёр трикотаж кийимларгача бўлган кенг турдаги маҳсулотларни таклиф этмоқда.

Кўркам ва ўзига хос тарзда безатилган миллий стендда текстил саноатининг барча йўналишларидаги корхоналарнинг юқори сифатли маҳсулотлари намойиш этилади.

Кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг эътиборини ўзбек миллий матолари – атлас, беқасам, банорас ҳамда улардан тайёрланган кийимлар жалб этиши шубҳасиз, зеро бу матолар ҳали ҳам ўз оммабоплигини йўқотгани йўқ. Шунингдек ипакдан қўлда тўқилган гиламлар ва ипакчилик саноатининг асосий хом ашёси бўлган пилла, анъанавий ва замонавий ўзбек аёллар миллий кийимлари, сувенир маҳсулотлари ҳам намойиш этилади.

Ўзбекистонлик қатнашчилар ажойиб шоу ҳам ташкил этади – “Шарқ либослари” дизайн марказининг янги кийимлар коллекцияси намойиши бўлиб ўтади. Намойишда Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихини, миллий анъаналарини ифодаловчи ўзбек миллий кийимлари тақдим этилади.

Хорижлик ишбилармонлар кўргазмада Тошкент ва Фарғонанинг ўзига хос турфа хил матолари, Хоразмнинг заргарлик буюмлари, Бухоронинг зардўзлик санъати, Самарқанднинг меъморий мероси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Қорақалпоғистоннинг каштачилик маҳоратига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0