07:52 21 Август 2017
Эфир
Ўзбек-корейс тўқимачилик технопарки архив сурат

ОАВ: Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди

Пресс-служба Узбекенгилсаноат
Иқтисод
Ҳавола олиш
65887

Болтиқбўйида чоп этиладиган "Откритий город" журнали Ўзбекистоннинг мустақилликнинг 25 йили давомида эришган муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилди. Республика иқтисодиёти энг тез ривожланаётган бешта давлат орасидан жой олган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Латвиянинг "Откритий город" журналида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги иқтисодий муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилинди, деб хабар беради  "Жаҳон" АА.

Бутунжаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йил натижалари ва 2016-2017 йиллар ўсиш прогнози бўйича иқтисодиёти энг тез ривожланаётган бешта давлат орасидан жой олган.

"Бутунжаҳон банкининг докладида айтилишича, Ўзбекистон кейинги йилларда ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорлик фаолияти учун шароитларни яхшилаган давлатлар рўйхатининг юқори ўнталигидан жой олди. Бу муваффақиятлар мамлакат мустақилликнинг 25 йили давомида нималарга эришганининг яққол исботидир", — деб ёзади нашр.

Мақолада шу билан биргаликда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти, республикада бизнес юритиш учун яратилган қулайликлар ҳақида сўз боради. Хусусан, инвестиция киритиш устунликлари, республикада фаолият кўрсатаётган илғор технологиялар ва замонавий ишлаб чиқариш қувватлари жалб этилган махсус индустриал зоналар ҳақидаги маълумотлар санаб ўтилади.

"Хорижий инвесторлар учун енгил саноат улкан маёқ бўлди. Бу ерда энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган кўплаб янги корхоналар ташкил этилди. Соҳага киритилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми мустақиллик йилларида 2,5 миллиард доллардан ошиб кетди", — дейилади мақолада.

Мақолада шунингдек мамлакатнинг таълим, банк соҳаси, қишлоқ хўжалиги, ташқи иқтисодий ҳамкорлик борасидаги ютуқлари ҳам ёритилган.

Асосий мавзулар