Ўзбекистонда туркман вагонлари ва самолётлари таъмирланади

Oбуна бўлиш
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман комиссияси йиғилишида томонлар, шунингдек Ўзбекистондан Туркманистонга электротехника ва кимё маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда мамлакатлар ҳудуди орқали юкларни транзит қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон туркман темир йўллари йўналиш вагонларини модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда туркман авиайўлларига қарашли авиапарклар учун ўзбек корхоналарининг хизматини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Булар Тошкентда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма ўзбек-туркман комиссиясининг ўн иккинчи йиғилишида асосий мавзулардан бўлди.

Бугунги кунда томонлар туркман вагонларини Тошкент вагон қуриш ва таъмирлаш заводида таъмирлаш ҳамда модернизация қилиш имкониятларини ўрганмоқдалар. Мамлакатлар бу йўналишда дастлабки лойиҳани муваффақиятли йўлга қўйишган.

Ўтган йили "Ўзбекистон темир йўллари" Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги билан ўнта вагонни синов таъмиридан чиқариш бўйича шартнома имзолаган ва пойтахтдаги қуюв-механика заводида шартнома муваффақиятли бажарилганди. Ҳозирда томонлар кўп миқдордаги туркман юк вагонларини таъмирлаш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Sputnik манбасининг хабарига қараганда, гап камида 300та вагон ҳақида бормоқда.

Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Боинг 767-300 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways ва Boeing самолётларга техник хизмат кўрсатиш маркази очди

Бундан ташқари, Туркманистон ўз авиапарки, айниқса замонавий самолётларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқмоқда. Бундай ҳамкорлик учун асос бор — жорий йил бошида Тошкентда Uzbekistan Airways ва Американинг Boeing корпорацияси МДҲда биринчи бўлиб самолётларнинг композицион таркибларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича марказ ташкил этди.

Марказ самолётларга барча турдаги хизматларни кўрсатиш учун керакли техника ва малакали мутахассисларга эга бўлган Uzbekistan Airways Technics корхонаси базасида фаолият олиб боради. Бу ерда йилига хорижий авиакомпанияларнинг, асосан Россия ва Қозоғистон компанияларининг камида 10та самолётига техник хизмат кўрсатилади ва таъмирланади.

Музокаралар давомида томонлар, шунингдек ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт ва транзит соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, мулкий ва қарз муносабатларини тартибга солиш, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш, ҳудуддаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича келишув сиёсатини олиб бориш, шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Хусусан, Туркманистонга машинасозлик, электротехника ва кимё маҳсулотлари, автомобил, автобус, махсус, коммунал, пахта териш ва бошқа қишлоқ хўжалик техникалари, қурилиш материаллари, маиший электроника, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ошириш бўйича келишувга эришилди.
Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар алмашув ҳажми 319,7 миллион долларни, жорий йилнинг январ-августи оралиғида эса 177,1 миллион долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда туркманлар билан ҳамкорликда савдо ва хизмат кўрсатиш, текстил, пардоз материллари ва мебелсозлик соҳаларида фаолият кўрсатувчи 7та корхона ташкил этилган. Туркманистонда эса ўзбекларнинг саноат маҳсулотларини туркман бозорига экспорт қилишга ихтисослашган 6та корхонаси ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0