UMS 4G LTE интернетини намойиш этди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишLTE стандарти минораси
LTE стандарти минораси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
UMS компанияси Тошкент шаҳрида 4G LTE тармоғини уч ойдан илгарироқ ишга туширган

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. ICT Expo 2016 анъанавий ахборот технологиялари кўргазмасида UMS мобил оператори юқори тезликдаги "тўртинчи авлод" интернетини тақдим этди. Унинг имкониятлари кўргазманинг минглаб иштирокчиларига Samsung ва Huawei мобил қурилмалари ёрдамида намойиш этилди.

Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди

ICT Expo 2016 иштирокчилари UMS стенди олдида интернет тезлигини ўлчаб кўришлари, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олиш ва юклашлари, виртуал реаллик кўзойнаклари ёрдамида юқори тиниқликдаги видеороликларни кўришлари мумкин бўлди. Ўлчовлар давомида UMSнинг 4G LTE интернети download-тезлигининг энг юқори кўрсаткичлари 143,93 Mб/сгача етиб борди.

UMS компанияси Тошкент шаҳрида 4G LTE тармоғини уч ойдан илгарироқ ишга туширган. Ҳозирда унга 89 минг нафар абонент уланган.

Анъанавий "ICTExpo – 2016" ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси 21-23 сентябр кунлари Тошкент ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтди. Унда ахборот хизматлари бозорида тақдим этилаётган энг замонавий тизим ва технологиялар намойиш этилди. Ўзбекистон компаниялари юқори технологияли маҳсулотлар, дастурий таъминот, компьютер техникаси, мобил алоқа ва маълумотлар узатиш хизматларини тақдим этди.

Янгиликлар лентаси
0