Тошкентда 1 октябрдан янги турдаги ойлик йўл чипталари жорий этилади

© WikipediaТошкент метрополитени
Тошкент метрополитени - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги турдаги ойлик йўл чипталари 29 сентябрдан сотувга чиқарилди

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида аҳолига ва шаҳар меҳмонларига қулайлик яратиш ҳамда транспорт харажатларини иқтисод қилиш, ер усти ва ер ости жамоат транспортларини узвий боғлаш мақсадида 2016 йил 1 октябрдан янги ойлик йўл чипталари жорий этилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ сайтида хабар берилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда амалда бўлган ойлик йўл чипталари:

— N (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус) — 60 000 сўм
— T (талабалар учун – автобус) — 60 000 сўм
— O’ (ўқувчилар учун – автобус) — 60 000 сўм
— AV (умумий аҳоли учун – автобус) — 120 000 сўм

серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:

— NM (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) — 83 000 сўм
— TM (талабалар учун – автобус ва метро) — 83 000 сўм
— O’M (ўқувчилар учун – автобус ва метро) — 83 000 сўм
— AVM (умумий аҳоли учун – автобус) — 166 000 сўм

ойлик йўл чипталари жорий этилди.

Янги турдаги ойлик йўл чипталари 29 сентябрдан сотувга чиқарилди.

Янгиликлар лентаси
0