10:38 24 Январ 2018
Эфир
Иссиқликни сақловчи материалларни жойлаштириш. Архив сурат

Ўзбекистонда шиша пахта ишлаб чиқарила бошлади

© Sputnik/ Алексей Даничев
Иқтисод
Ҳавола олиш
Пахта - Ўзбекистоннинг оқ олтини (28)
57010

Жиззахда 10 минг тонна шиша пахта маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган, янги қўшма корхонада ишга тушди.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. "Жиззах" махсус индустриал зонасида, иссиқликни сақлайдиган шиша пахта (стекловата) ишлаб чиқаришга ихтисослашган, янги корхона ишга тушди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

"Экоклимат" корхонасининг умумий қиймати 7 млн долларни ташкил қилди. Ундан 3,6 млн $ Хитойлик сармоядорлари томонидан киритилган.

Бу ерда ҳар йили 10 минг тонна таёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган, 100 киши и билан таъминланган.

"Корхона шиша пахтани лист ва рулон кўринишида ишлаб чиқаради. Ушбу қурилиш материалига бугунги кунда талаб катта", — деди корхона вакили.

Корхонада дунёнинг етакчи корхоналари ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилган маҳсулот — нархи арзонроқ бўлсада, сифати — импорт қилинган маҳсулотлардан қолишмайди.

Корхона маҳсулоти асосан қўшни республикалар ҳудудида сотишга мўлжалланган бўлсада, Ўзбекистон ички бозорида ҳам бундай маҳсулотга талаб катта.

Мавзу:
Пахта - Ўзбекистоннинг оқ олтини (28)

Асосий мавзулар