GM Uzbekistan Белоруссияда Ravonни намойиш этди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишRAVON бренди
RAVON бренди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Белорус бозорида янги бренднинг моделлар қаторида R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари намойиш этилди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. GM Uzbekistan 30 сентябр куни Белоруссияда Ravon брендини тақдим этди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Белорус бозорида янги бренднинг моделлар қаторида R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари намойиш этилди.  Йил охирига қадар улар сафига R4 модели ҳам қўшилади.

RAVON автомобиллари тақдимот маросими - Sputnik Ўзбекистон
Ravon – зангламас

Компания жорий йилда МДҲнинг етакчи бозорларидаги дилерлик тармоғини кенгайтиришни режалаштирган. Октябр ойидан декабрга қадар Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам бренд тақдимоти бўлиб ўтади. Шу тарзда ўзбек автомобил ишлаб чиқарувчиси Ҳамдўстлик мамлакатларидаги деярли барча автомобил бозорларини қамраб олади.

2017 йилда GM Uzbekistan ҳар бир давлатда ҳудудий дилерлик тармоқларини кенгайтиришни давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0