Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси очилди

© Sputnik / СтрингерПахта ярмаркаси
Пахта ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярмаркага 40дан ортиқ давлатдан 1,5 мингга яқин вакил ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Тошкентдаги Ўзэкспомарказ павильонларида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон бош вазири Улуғбек Розуқуловнинг эътироф этишича, ушбу тадбирнинг аҳамияти йилдан-йилга ошиб бормоқда. Агарда 2005 йилда ўтказилган ярмаркада 30 давлатнинг саноат ва савдо компанияларидан 170 вакил қатнашган бўлса, бу йилги ярмаркага 40дан ортиқ давлатдан 1,5 мингга яқин вакил ташриф буюрди.

Жорий йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси, Ўзбекистон “Сифат” маркази ва бошқа тегишли тузилмалар кўмагида ташкил этилди.

Пахта хом ашёси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ярмаркасида Ўзбекистон 500 минг тоннадан ортиқ пахта толаси сотмоқчи

Тадбир давомида иштирокчилар ушбу соҳа йўналишлари билан танишишлари, бевосита ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишлари мумкин бўлади.
Ушбу ярмаркада Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов раҳбарлигидаги Россия делегацияси ҳам қатнашмоқда. Делегация ўзбекистонлик ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ўтказади ва юқори қўшимча нархли маҳсулот ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш масаласини муҳокама қилади. Россиялик вакиллар шунингдек Ўзбекистондан пахта толаси олиш ҳажмини кўпайтириш борасида ҳам музокаралар ўтказади.

Илгариги йиллардагидан фарқли равишда бу йилги халқаро конференция доирасида пахтачилик саноатини ривожлантириш ва ўзбек пахта толасининг жаҳон бозоридаги рақобатбадошлигини ошириш, мамлакат текстил саноати рақобатбардошлигини ошириш, ушбу соҳалардаги илмий ва технологик янгиликлар мавзуларида учта йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Икки кун давомида бўлиб ўтадиган ярмарка қатнашчилари шунингдек, Ўзбекистон текстил саноатида хорижий инвестиция жалб этиш учун яратилган шароитлар билан танишишлари, биржа савдоларида иштирок этишлари, юқори сифатли ўзбек пахта толасини сотиб олиш ва сотиш бўйича бевосита савдо битимларини тузишлари мумкин бўлади.

Россия Ўзбекистондан пахта сотиб олиш ҳажмини оширмоқда

Форум доирасида шунингдек Ўзбекистон енгил саноати ютуқлари, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган текстил маҳсулотлари намойиши ҳам режалаштирилган.

Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон жаҳон пахта бозоридаги етакчи мамлакатлардан бирига айланди. Бугунги кунда ўзбекистон пахта етиштириш бўйича жаҳонда олтинчи ўринда, пахта толасини экспорт қилиш бўйича бешинчи ўринда туради. Ўзбек селекционерлари томонидан пахтанинг 110дан ортиқ янги навлари яратилган.

Янгиликлар лентаси
0