Евтухов: Ўзбекистон маҳсулотлари сифати жуда яхши, ҳақиқатдан ҳам

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРоссия Саноат ва Савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов
Россия Саноат ва Савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик амалдор фикрига кўра, пахта импорти ўтган йилга қараганда 25 %га, пахта толаси ҳажми эса 5 бараварга ошган.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россияга пахта толаси еткизиб беришда 2015 йилдаги инқирозга қарамасдан, Ўзбекистон биринчи ўринда, — деди  Россия Саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов, Sputnik мухбирига Тошкентда бўлиб ўтаётган XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасида.

Вазир ўринбосари фикрига кўра, пахта хом ашёси еткизиб беришда бу йил ўтган йилга нисбатан 25 % ўсиш кузатилмоқда. 2014 йилда ушбу соҳада импорт ҳажми жуда пастга тушиб кетган экан, шунинг учун ҳам бугунги ярмаркасидан умид катта.

“Биринчидан биз нафақат Россиялик енгил саноати вакилларини, балким энг йирик (ритейл) савдо тармоқлари вакилларини ҳам олиб келдик. Улар Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар билан танишиб, Ўзбекистон енгил саноати корхоналари билан маҳсулот еткизиб бериш ҳақида шартномалар тузиши мумкин. Россия бозорига, авваломбор, ҳам озиқ-овқат ҳам саноат маҳсулотлари сотилаётган энг оммавий савдо тармоқларида сотилиши мумкин бўлган маҳсулотлар етиб бориши керак. Сиз айнан шунга ихтисослашгансиз. Маҳсулотлар сифати жуда яхши, ҳақиқатдан ҳам”, — деди суҳбатдош.

Ундан ташқари, ташриф давомида Россия бозорига пахта толасидан тортиб таёр маҳсулотгача еткизиб беришга ихтисослашган Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил қилиш ҳақида сўз юритилди.

Россия Ўзбекистондан пахта сотиб олиш ҳажмини оширмоқда

“Бу жуда глобал лойиҳа, агар у амалга ошса, биз тўқимачилик ва енгил саноат  соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ва иқтисодий муносабатларимизни янги даражага кўтарган бўламиз”, — деди Виктор Евтухов.

Унинг сўзларига қараганда, охирги қарор барибир бизнес томонидан қабул қилинади. Агар тадбиркорларни ҳамма нарса қониқтирса, қизиқарли таклифлар бўлса – “ҳосил” ҳам мўл бўлади.

Агар томонлар ўзаро келишувга эришишга муваффақ бўлишса, эртага ўзаро истаклар меморандуми имзоланиши мумкин. Қандайдир ҳажмлар режалаштиришга ҳали эрта, деди вазир ўринбосари.  

“Бизда вазирлик алоҳида, тадбиркорлар алоҳида, уларнинг ўзлари бизнесга оид қарорлар қабул қилишади. Биз уларни мажбур қила олмаймиз. Ҳаммаси улар қандай келишувга эришишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам бугун қандайдир рақамларни эълон қилиш нотўғри бўлади”, — деб изоҳ берди Евтухов.

Евтухов Sputnik мухбирига ушбу йили делегация аллақачон Ўзбекистонда бўлиб, турли даражадаги корхоналарга ташриф буюришганини айтди. Ташриф давомида делегация вакиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлашга, ҳақиқатдан ҳам, катта эътибор берилаётганини қайд қилишди.

Мева сабзавот. - Sputnik Ўзбекистон
"Сибирский альянс" Ўзбекистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда

“Июнда бу бизда жуда катта таасурот қолдирди. Давлат ишлаб чиқариш соҳасига катта сармоялар киритгани туфайли хом ашё истеъмол қилиш даражаси ҳам кескин ошганининг гувоҳи бўлдик. Биз буларнинг ҳаммаси билан танишиб чиқдик ва Россиядаги корхоналар раҳбарларига Ўзбекистон билан ҳамкорликка кенгроқ эътибор беришни маслаҳат бердик. Ўзбекистон бизнинг жуда муҳим савдо ҳамкорларимиздан биридир. Умид қиламанки бизнинг ташриф самарали бўлади”, — деди мансабдор шахс.

Ўзбекистонга ташриф давомида Россия делегациясининг Ўзбекистон молия вазири ва бош вазир ўринбосари Рустам Азимов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро самарали бўлган ҳамкорликни, жумладан ип газлама соҳасини ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Шунингдек кундалик муаммолар, жаҳон тўқимачилик саноатидаги замонавий оқимлар, савдо ва логистика масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эртага Виктор Евтухов Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашув ўтказади. Унда, жумладан қўшма корхона ташкил қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

 

Янгиликлар лентаси
0