02:18 10 Декабр 2016
Эфир
Комбайн архив сурат

Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда

© Sputnik/ Виталий Тимкив
Иқтисод
Ҳавола олиш
277 0 0

Помидорни етиштириш, уни йиғиштириб олиш тўла механизациялаштирилган

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Жомбой туманидаги Ғубдинтоғ қир-адирлари бағрида ташкил этилган "Мароқанд мева-сабзавот" фермер хўжалиги ўз фаолиятида янгича ёндошувларни қўллаб кўчатчилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликда салмоқли ютуқларни қўлга киритаяпти, деб хабар беради Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти.

Шу йилнинг баҳор ойларида фермер хўжалиги даласига Италиядан келтирилган махсус техника воситаси ёрдамида 350 гектар майдонга томатбоп ва бозорбоп помидор уруғи қадалган эди. Бу ташаббус бевосита Украина давлатида фаолият кўрсатаётган "Гелиос-1" масъулияти чекланган жамиятидан келган мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Помидорни етиштириш, уни йиғиштириб олиш тўла механизациялаштирилган. Жумладан, мавсум давомида гектаридан 90-95 тонна томатбоп помидор маҳсулотларини йиғиштириб олишда махсус комбайнлардан фойдаланилди. Бу эса ишчи кучини тежаб, маҳсулот таннархини пасайтирди.

Хабарда билдирилишича, помидорни йиғиштириб олаётган "ақлли" комбайн билан ҳар куни 5-6 гектар майдондаги ҳосил саранжомланади. Комбайннинг яна бир афзаллиги, унга ўрнатилган компьютер ёрдамида помидор махсус транспортёрлар орқали тегишли техника воситасига, истеъмолга яроқсиз қисми бошқа транспортёр тасмалари орқали йўналтирилади.

Амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар халқ дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, истеъмолдан ортган мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилиш, иқтисодиётга қўшимча валюта киритиш ҳамда янги иш ўринларини яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392