06:45 28 Июн 2017
Эфир
Тожикистон республикаси архив сурати

Ўзбекистонлик ва тожикистонлик тадбиркорлар ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда

© Sputnik/ Амир Исаев
Иқтисод
Ҳавола олиш
424 0 0

Тадбиркорлар ва тижорат фирма раҳбарларидан иборат бир гуруҳ ўзбек делегацияси Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф уюштирди. Тадбиркорлар вилоят ишлаб-чиқариш корхоналари, компаниялар ва маданий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар ва тижорат фирмалари раҳбарларидан иборат делегация Тожикистоннинг Сўғд вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.

"Делегация Фарғона водийсидан бўлган тадбиркорлардан иборат бўлган. Айнан улар ўз ҳамкасблари билан музокараларни олиб бориш ташаббуси билан чиқдилар", дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик меҳмонлар икки кун давомида Хўжанд ва Исфор шаҳарларида бўлишиб, вилоятдаги саноат корхоналари, компаниялар ва маданий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишганлар.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Шайх Камол Хўжандий уй-музейида ташкиллаштирилган маданий тадбирда қатнашдилар."Тадбирда ўзбек ва тожик тилларида шеърлаб ўқилиб, қўшиқлар куйланди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашув ва музокаралар муҳитида тожик ва ўзбек томон ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни хоҳлашлари сезилиб турган.

Асосий мавзулар