02:20 10 Декабр 2016
Эфир
Божхона назорат пункти. Архив сурат

Божхона назоратидан ўтиш вақти 4,7 баробар қисқарди

© Sputnik/ Валерий Мельников
Иқтисод
Ҳавола олиш
170 0 0

Электрон ҳужатлар тизимига ўтиш, товарларни божхона орқали расмийлаштириш вақтини салкам 5 баравар қисқартирди.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистонда охирги уч йил давомида ташқи иқтисодий алоқа вакилларининг божхона назоратидан ўтиш вақти 4,7 баробар қисқартирилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири давлат Божхона қўмитаси хабарига асосан.

2013 йилда юкларни божхонада расмийлаштириш учун ўртача 8,5 кун вақт сарфланган бўлса, бугунги кунда ушбу жараён 1,8 кун вақт талаб қилади.

Бунга сабаб “Товарларни электрон декларация қилиш” тизими ишга тушиши бўлган. Ушбу тизим тадбиркорларга, ўз офисларидан туриб тўлдирилган божхона юк декларациясини ва бошқа керакли ҳужжатларни Интернет орқали юбориш имконини беради.   

“2013 йилда 39,2 % божхона декларациялари электрон кўринишда тақдим этилган эди. Ўшанда тадбиркорлар божхона декларацияларини сотиб олиш учун 1,2 млрд сўм маблағ харажат қилишган. Лекин 2014 йилда, электрон декларация юбриш тизими ишга тушганидан кейин,  ушбу амалиёт бутунлай йўққа чиқарилди.  Электрон ҳужжат юбориш тизими, ўз навбатида, 60 тонна қоғоз тежаш имконини яратди. 2016 йилнинг 9 ойи ҳисобида, декларацияларнинг 99,9 %  фоизи электрон кўринишда тўлдирилди”, — деди Давлат Божхона қўмитаси вакили.

Бугунги кунда божхона тизимида энг талабгир хизматлардан бири – "Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими"дир. Ушбу тизим Ўзбекистон вазирлик ва муассасалари орасида ахборот алмашув имконини яратади. Ўтган йили ушбу тизим орқали 137 минг шартнома ўтказилган бўлса, ушбу йилнинг 9 ойида 76,7 мингдан ортиқ шартнома қайд қилинган.

Ўтган йил охирида Ўзбекистон божхоначилари янги хизмат тури — “Давлат Божхона хизмати органларини жисмоний шахслар томонидан автомобилда чегарани кесиб ўтиш ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизими”ни ишга туширишди. Қисқа вақт ичида ушбу хизмат аҳоли орасида жуда оммавийлашиб кетди. Йил бошидан буён тадбиркорлар ва жисмоний шахслар божхона хизматига 77 мингдан ортиқ электрон аризалар юборишди. Бу ушбу давр мобайнида чегарани кесиб ўтган юк автомобилларнинг 84,7 %ни ташкил қилди.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392