05:17 20 Август 2017
Эфир
Иқтисод

Қозоғистон элчиси билан экспорт масалалари муҳокама қилинди

Иқтисод
Ҳавола олиш
6301

Ўзбекистон экспортни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори Қозоғистон элчиси билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон экспортни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармасида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди, “Жаҳон” АА хабарига асосан.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатлари  янада мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек республикалар орасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш имкониятлари, бозор талаблари асосида маҳсулот ва хизматлар экспорти учун янги имкониятлар  яратиш, янги ва ишончли ҳамкорлар топиш масалалари ўрганиб чиқилди.

 

Ўзбекистонда экспорт ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди директори Ж. Мустафоев, рақобатбардош маҳсулотлар тури кўпайиши, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш  чоралари ва чет эл сармояларини жалб қилиш туфайли  - Республикада қулай тадбиркорлик муҳити яратилганини хабар қилди.

Мустафоев айтишига қараганда Ўзбекистон биринчи президентининг 2016 йил 16 март куни қабул қилинган “Экспортни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини  янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори жамғарма фаолиятини янада кенгайтирди.

Ушбу йилнинг тўққиз ойи давомида жамғарма 2100 тадбиркорга маҳсулотни ташқи бозорга экспорт қилиш борасида юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар  кўрсатди. Шу билан бир вақтда 286 тадбиркор Қозоғистонга умумий қиймати 126 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди. Олма-отада бўлиб ўтган халқаро “Мебел ва интерьер-2016” кўргазмасида Ўзбекистонлик тадбиркорлар қиймати 2 млн  долларлик шартномалар имзолади.

 

Асосий мавзулар