19:48 26 Март 2017
Эфир
Чипс ишлаб чиқариш ускунаси. Архив сурат

Кичик бизнес учун асбоб-ускуналар ярмаркаси бўлиб ўтади

© Sputnik/ Владимир Песня
Иқтисод
Ҳавола олиш
518 0 0

Кўргазмада ахборот технологияси, энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, кимё саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларга оид асбоб-ускуналар ишлаб чиқариувчилари қатнашиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ушбу йилнинг 8-10 ноябрида Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Кичик бизнес учун асбоб-ускуна ва маҳсулотлар” савдо ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Кўргазма доирасида тадбиркорлар бошловчи тадбиркорларга ёрдам бериш, кичик бизнес учун ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарнинг турли хили билан танишиш, янги бизнес алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш имконига эга бўлади.

Халқаро кўргазмада ахборот технологияси, энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, кимё саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларга оид асбоб-ускуналар ишлаб чиқариувчилари қатнашиши кутилмоқда.

Кўргазма доирасида шунингдек “Асалчилар маҳсулоти ярмаркаси” ва Халқ Усталари маҳсулотлари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир манзили: Тошкент, Беруний кўчаси 40уй, “КўргазмаСадо Маркази”.

Асосий мавзулар