Ўзбекистон Тожикистондан цемент харид қила бошлади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЦемент заводи
Цемент заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Саноат вазирлиги маълумотларига биноан, Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган цемент Ўзбекистонга экспорт қилина бошлаган

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Илгарилари Тожикистон цементни фақат Афғонистон ва Қирғизистонга сотар эди, энди эса бу маҳаллий маҳсулот Ўзбекистонга ҳам экспорт қилина бошлади, дейилади Тожикистон Саноат вазирилиги ахборотида. Спутник Тожикистон хабари асосида.

Ишчи завод маҳсулотини намойиш қилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Британияликлар Қорақалпоғистонда цемент заводини ишга туширади
Хабарда айтилишича, сўнгги уч квартал ичида Тожикистондан экспорт қилинаётган цемент ҳажми 162 000 тоннани ташкил қилган. Тожикистон айтиб ўтилган вақт оралиғида Афғонистонга (96 минг тонна), Қирғизистонга (30 минг тонна) ва Ўзбекистонга (35 минг тонна) цемент экспорт қилган.

Бундан олдинлари Тожикистон цементни фақат Афғонистон ва Қирғизистонга сотган.

Хабарда айтилишича, 2016 йилнинг 9 ойида Тожикистонда 1 миллион 508 минг тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Янгиликлар лентаси
0